Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпаратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли фармони 3-бандига асосан етакчи хорижий компанияларда бошқарувни ташкил этиш тизимини чуқур ўрганиш асосида ишлаб чиқилган акциядорлик жамиятининг намунавий ташкилий тузилмаси тасдиқланган.
Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор идоралар ва акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгашлари билан ҳамкорликда уч ой муддатда акциядорлик жамиятлари ташкилий тузилмасини уларнинг тармоқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда, намунавий тузилмага мувофиқлаштиришни таъминлаш юклатилган эди.
Юқорида қайд этилган фармон ижросини таъминлаш мақсадида ва юқори ташкилотнинг берган топшириғига асосан “Митан пахта тозалаш” АЖда тармоқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда янги ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилди.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 59-моддасига асосанжамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан 24.06.2017 йилда тасдиқланди.