«Митан пахта тозалдаш» акциядорлик жамияти раҳбари Тожиев Бегали Толипович ўзи тахсил олган 31-ўрта таълим мактаб кутубхонасга ўз шахсий кутубхонасидан китоблар тупламини совға қилди.
Бу эзгу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, мехрини ва интилишни ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда мухим хаётий ахамиятга эгадир.
Китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазиялатларни шакллантиради.
Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам хаётий позицияга эга булади.